Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туғруқхонадан ҳижобда чиқиш

22:30 / 18.08.2021 | Malohat | 1981

Ассалому алайкум! Менга маслаҳатиз керак. Ҳомиладорман, яқинда кўпайишамиз иншаллоҳ. Эшитишим бўйича аёл киши кўзи ёригандан сўнг ҳамма гуноҳлари кечирилиб она қорнидан янги туғилгандай бўлармиш. Шу ҳақда Қуръони Каримда нималар дейилган ёки ҳадислар борми? Туғруқхонадан чиқишимда исломий либос билан чиқишни ният қилгандим. Қўрқув ва иккиланиш бор. Лойиқ бўла олармикинман деб.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда аёл туғиш жараёнида кўрадиган қийинчилиги баён қилинганда шундай маънода гап келган, унда онанинг бола устидаги ҳақлари баён қилинган. Сиз туғруқхонадан чиқишни кутманг. Муслима аёл-қизларни авратларини ёпишни Аллоҳ таоло буюрган. Аллоҳ фарз қилган нарсаларга амал қилиш осон, эплай оламанми йўқми деб фарз амални қилмай гуноҳкор бўлиб юриш фикрини шайтон беради, сиз унга алданманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat