Ассалому алайкум! Бақара сурасининг 233-оятида. Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизадилар... Дейилган экан фарзандим хозир 1 ёшдан энди ўтти аёлим яна хомиладор бўлиб қолмаслиги учун хомилани олдини оладиган мослама қўйдирилган, шу икки йил ичида хомилани вахтинча тўсканимиз учун гунохкор бўламизми? Икки йилдан сўнг у нарсани албатта олиб ташлаймиз.
– Ва алайкум ассалом! Уламолар “бола ёки онанинг саломатлиги учун ҳомилани кечиктириш жоиз” деганлар. Мутлақо наслни тўхтатиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!