Ассалому алайкум! Эрим билан 5-6 йилдан бери яшамаймиз, лекин менга талоқ бермаганла. Улар уйланиб кетганлар бошқасига, загс дан ажрашканимизга бир йил бўлади. Ҳалиям эрим ҳисобланадилами ёки бегона? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! ЗАГСдан ажрашаётган вақтда айтилинган сўзларга боғлиқ. Агар талоқ ёки талоққа далолат қиладиган гаплар айтилган бўлса, масалан судя “ажрашишга розимисиз” дейилганда “ҳа” деган бўлса талоқ тушган бўлади. Валлоҳу аълам!