Ассалому алайкум! Намозда махфиӣ қироат пайтида ҳамма ҳарфларни ҳам биринчи талаффузнинг ӯзидаёқ махражидан чиқара олмаяпман. Хато қилсам дарров қайтиб тӯғри талаффуз қилишга ҳаракат қиламан. Бу нарса уч марта такрорланса намозни қайтиб ӯқийман. Бир намоз вақтининг ӯзида бу ҳолат икки-уч марта рӯй беради ва намозни қайтиб ва яна қайтиб ӯкийман. Мана шу ҳолатнинг ӯзи бир кунда камида, тахминан, иккита намоз вақтида ёки учта намоз вақтида такрорланади. Бир ойча муддат шу ҳолат рӯй беряпти. Саволларим: 1) Намозда ҳарфларни махраждан тӯғри чиқармаслик неча марта такрорланса намоз қайтиб ӯқилади? 2) Бу қилаётган ишим тӯғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик чуқурлашиб ўзингизга машаққат қилмасдан бирор мутахассисга ўқиб текширтириб олинг. Агар яхши деса шубҳаланиб қайта ўқимасдан давом эттириб кетаверинг. Валлоҳу аълам!