Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Намоз ўқилаётганда асосан "Пешин" ҳамда "Шом" намозларида, уларнинг фарзлари ўқиб бўлиниб, кейин эса суннати ўқилаётган пир паллада айрим сабабларга кўра, жумладан жинсий шамоллаш ёки бурундан қон оқишлиги натижасида таҳорат синса, кийим нопок ҳолатга келса, кейин эса қайта таҳорат олиш учун кўп вақт кетса ва бу орада кейинги намоз вақти кириб қолса, намознинг суннати қолиб кетса қандай йўл тутилишлиги керак? Намоз қабул бўладими? Фарзи қазо сифатида ўқиладими ёки суннати қазо сифатида ўқиладими? Нима қилинишлиги керак?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Пешин билан асрнинг орасида вақт узоқ, қандай қилиб кийимни поклаш ва бошқа таҳорат қилганча Асрнинг вати кириб қолиши мумкин? Саволни ўйлаб беринглар. Намознинг суннати қолиб кетса, фарзи қабул бўлади. Суннатни қазоси йўқ.