Ассаламу алайкум Ҳурматли Устоз! Аллоҳ қилаётган ишларингизга о'зингиз о'йлаганингиздан ҳам ко'п ажр савоб берсин. Устоз сизга ё'лламоқчи бо'лган саволим, инсонни иши юришмаса нима қилиши керак? Уйланганимга яқинда 4 йил то'лади шу вақт ичида доим кимдандир қарз бо'лганман, ҳозирда 1 йилдан бери янги иш бошлаган эдим, шу бошлаган ишмда бир муаммони ҳал қилсам иккинчиси унисини ҳал қилсам фирмамни англашилмовчилик билан ёпиб қо'йишди, уни очиб юргизаман дисам биз ишлаётган базада айна бизни хона электор сими яроқсиз болиб бошқа анча қиммат турадиган сиз тортдик, энди уни қилсам авто машинам бузилиб қиммат та'мир талаб бо'либ қолди, Аллоҳга шукр Аллоҳнинг буюрганларини қилиб қайтарганларидан қайтишга астойдил ҳаракат қиламан, аммо иш бунақа кетганиги, уйдагилар онам, о'зинга дам солдирворгин деб қо'йишмаяпти, сизнинг ко'п китобларингизни о'қиб чиққан эдим жумладан тиб ва дам китобингизни ҳам, Дам солдирадиган одам сеҳрланса ёки бетоб болса дам солдиради деган тушунча пайдо болган менда. Аммо мени ҳозирги ҳолатимда ҳам дам солдирса бо'ладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таолога ёлбориб дуо қилиш керак. Ҳожат намозини ихлос билан ўқиб, Аллоҳ таолодан ҳожатни раво қилишни сўраш керак. Аллоҳ таоло ишингизни ўнгидан келтисин!