Ассалому алайкум! Инша Аллоҳ яқин орада уйланаман. Маҳр масаласида онам билан гаплашиб ўтирганимда, маҳрига ман тилла бераман дедила. Ўйланиб қолдим. Саволим қуйидагича: онам бераётган тиллани ман сотиб олиб туриб, маҳр қилиб беришим кереми ёкида онамдан олиб шундо бўлажак турмуш ўртоғимга бу сизи маҳризга деб берсам бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳр аёл учун мулк қилиб бериладиган нарса ҳисобланади. Маҳр учун деб айтиб сиз томондан берилса бўлди. Мабодо аёл талоқ қилинган тақдирда ҳам ундан қайтариб олишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!