Ассалому алайкум! Мен ҳам намоз ўқийман деб аталаган китобда “Жамоатга эргашишлик” мавзусини ўқигандим. Жамоат намозига 27 баровар кўпроқ савоб ёзилади дейилган. Уйда ёки ишда бирон бир йиғилишда ҳам шундей бўладими ёки фақат масжидлардаги жамоатлар назарда тутилаябдими?!
– Ва алайкум ассалом! Уйда ёки бошқа жойларда жамоат бўлиб ўқилса жамоат савоби бўлади, аммо масжидда жамоат бўлганни савоби берилмайди. Валлоҳу аълам!