Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

7 йилда топган фарзандим билан ташлаб кетди

20:05 / 19.08.2021 | Xushovard Muhammad Sodiq | 1411

Ассалому алайкум! Бу саволни бир опамиз номидан беряпмиз. "Турмуш қургандан сўнг 7-йилдан сўнг Аллоҳнинг фазли ила фарзандлик бўлдик (оилавий муаммолар яъни қайнона келин муаммоси ҳам бўлган ва эримда узурлик бўлган эди) фарзандим туғилганидан сўнг 15 кун ўтиб Москвага кетиб қолган. Орада фарзандимга пул жўнатиб турган аммо ўзимга хич алоқага чиқмаган. Уч йил ўтганидан сўнг қайнонам уйига олдин учратган бир қиз 1.5 яшар қизчаси билан келиб келин уйимга жойлашиб олибди. Айтишича эрим билан москвада никоҳ ўқитган экан(қизчани билмайман никоҳдан олдинми кеинми бўлганини). 1) Эрим билан никоҳим борми? 2) Эримни юқорида эслатиб ўтилган аёл билан никоҳи хақийқими? Яъни менга на талоқ бермастан, менга ҳабар ҳам бермастан оила қургани. 3) бу вазиятда шариатга мувофиқ ҳақимни, ўғлимнинг ҳақини сўрасам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Эрингиз талоқ ёки талоққа далолат қиладиган гапларни айтмаган бўлса орангизда никоҳ бор.

2). Агар никоҳни шартлари топилган бўлса никоҳлари бор. Эрингиз бошқасига уйланиш учун сизга талоқ ёки хабар бериши шарт эмас.

3). Бу вазиятда жанжал билан талоғингизни олиб сиз ҳам кимгадир иккинчи ёки учинчи хотин бўлишни хоҳламасангиз нима қилиб бўлса ҳам оилани сақлаб қолишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat