Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мозорга қараб ёки мозор ичида намоз ўқиш

14:49 / 27.09.2021 | MukhammadKadir | 1204

Ассалому алайкум! Мозорга қарап ёки мозор ичида намоз ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мозорнинг ташқарисида бўлса, зарари йўқ. Мозорнинг ичида намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади. 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اْلأَرْضُ كُلُّهَا مَسْجِدٌ إِلاَّ الْحَمَّامَ وَالْمَقْبَرَةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ 

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ернинг ҳаммаси масжиддир. Фақат ҳаммом ва мақбара бундан мустаснодир», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва ҳоким ривоят қилишган.
Шарҳ: Ер юзининг барчаси мусулмон уммати учун масжид экани ҳақида олдин ҳам айтилган эди. Бу ҳадисда умумий ҳукмдан икки жой мустасно экани маълум бўлмоқда:
1. Ҳаммом.
Чунки ҳаммом одамларнинг кирлари тўкиладиган жойдир. Шунинг учун у ерда шайтонлар кўп бўлади. Албатта, ана шундоқ номуносиб ва нопок жойда намоз ўқиш мумкин эмас.
2. Мақбара.
Қабристон ўликлар макони бўлиб, ери нажасга айланган бўлади. Қолаверса, аввалги ҳадисларда келганидек, қабрларни масжид қилиб олиш ширкка сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Ҳанбалий мазҳаби бўйича учтадан ортиқ қабр бор жойда намоз ўқиш ҳаром ҳисобланади.
Ҳанафий мазҳабида мақбарадаги намоз макруҳ. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat