Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фитнали саволга жавоб

18:25 / 19.08.2021 | Umed Abdusalimov | 1481

Ассалому алайкум! Устоз динга шибхаси бор бир одам савол берди. У айтдики: "Аллоҳ шайтонни йаратиб ва уни келажакда кӯплаб инсонларни ёлдан оздириб, дӯзахга киришига сабабчи бӯлишини билар еди. Аллоҳ шуларни билиб туриб шайтонни яратди.Аллоҳ шайтонни йаратмаслиги мумкин еди.бу йерда мантиқ йӯқ."- деди. Кейин мен у одамга: Аллоҳ таоло одамларни йаратмасдан аввал джаннат ва дӯзахни йаратди ва джаннат учун джаннат аҳлини, дӯзах учун дӯзах аҳлини йаратди. аллоҳ ҳечқачон инсонни мажбурлаб зулм қилиб дӯзахга киргизмайди! балки инсон ҳақ (йаратувчининг ҳидояти) келганида ӯз хохиши билан иймон ё куфр йӯлини танлайди!!! ва ҳақ келганида уни тасдиқлаб иймон йӯлини танлаган инсон джаннатга , ҳақ келганида уни рад етиб куфр йӯлини танлаган инсон дӯзахга киради ва унда абадий қолади. бу йӯлда аллоҳ бандасига унинг ҳидоят йӯлини танлаши учун кӯплаб имкониятлар беради. аллоҳ кимни дузаҳга киришинҳи ирода қилса у инсон ӯз хохиши билан шу йӯлни танлаган бӯлиб чиқади.банда джаннат ёки дӯзахга олиб борувчи йӯлни аллоҳ ӯзининг каломи(қуръон)да батафсил кӯрсатган. аллоҳ ҳечқачон бандасига зулм қилмайди. аллоҳ нимани ирода қилишни хохласа уни бу йӯлдан тӯсадиган ҳеч бир куч йӯқ."- дедим. Ва бу жавобим уни қониқтирди. Мени ӯйлантирган нарса мени бу жавобим дин томонлама тӯғри бӯлдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсонга ақл деган неъмат бериб, унга ҳалол ва ҳаромни билдириб, бандасига танлаш имкониятини ҳам беради. Банда қаерга боришини ўзи танлаш имкониятига эга. Гуноҳни билиб туриб ўша йўлга юрса, ўша борадиган манзилини ўзи танлаган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat