Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир кишининг саволи

18:35 / 19.08.2021 | Абдул Ходий | 1278

Ассалому алайкум! Мусулмон киши бир оғир гунохига қайтиб шу гунохига қайтмаслик шарти билан тавба қилиши яна бироз вақт ўтиб ўша гунохни содир қилиши ва яна тавба қилиши. Бир муддат яхши холатда юриб яна ўша гунохига қайтиши ва яна қилган Ишидан қаттиқ надомат чекиб қайтиб шу гунохни қилмаслик шарти билан яна тавба қилиши мумкинми? Яъни мусулмон бўла туриб инсон шунақа заиф бўлиши мумкинми? Ёки ундай кимса ўзи ўзини мусулмонман деб алдаб юрган бўлади холосми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин. Нима гуноҳ қилса ҳам тавба қилиши ва тавбасида собит туриши керак. Мабодо яна ўша гуноҳни қилиб қўйса Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасдан тез тавбага шошилиши керак. Тавба қилганидан кейин гуноҳга олиб борувчи йўлларни, сабабларни ва кишиларни ҳам эшигини ёпиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat