Ассалому алайкум! Устозлар 9379-саволда ҳалол ишлаган бўлсангиз ҳам эвазига ҳаром пулни олиш жоиз эмас деган жавобни ўқиб қолдим ва менда савол туғилди мен таксичиман, фоҳишалар чиқиб тушганда пулини олиш ҳаромми, яни шунақанги ҳолатда қандай йўл тутамиз?
– Ва алайкум ассалом! Очиқ-ойдин фоҳишалик қилиб пул топиши аниқ бўлса ва айнан ўша фоҳишалигидан келган пул бўлса олманг. Валлоҳу аълам!