Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Грыжа бўлган инсоннинг намоз ўқиши

19:34 / 20.08.2021 | Shuxrat | 1611

Ассалому алайкум! Онам грыжа деган балога йўлиққанлар. Онамни белларида грыжалари бор. Намозларини туриб, мукаммал адо этишда бироз қийналяпман, белим ачишади, уюшади ва оғрийди дейдила. Шу холатда, фарзларини иложи борича туриб ўқисалару, суннат ва витрни ётиб ўқисалар бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фазр намозларда тик туриб ўқиш (қиём) фарз. Шунинг учун имконлари бўлса, тик туриб ўқишлари керак. Агар имкон бўлмаса, бошлашда тик туриб бошлаб кейин руку қилиб, қолган намозни ўзларига қулай ҳолатда, ерда ўтириб сажда қилиб ўқийдилар. Агар руку ва сажда қилишга ҳам қийналса, стулга ўтириб руку ва саждаларини ишора қилиб ўқийдилар. Витрда ҳам шу каби. Суннат номозларни ўтириб ўқисалар бўлади. Ўтириб ҳам ўқий олмасалар ётиб ўқийдилар. Аллоҳ дардларига шифо берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat