- Аллоҳ таоло ҳажларингизни қабул айласин! Имом домла айтган сонлар ҳақида китобларда бирор нарса кўрмадик. Албатта, тавоф, намоз ва зикр савоби кўп ибодатлардан. Хусусан, Байтуллоҳда бўлганда. Мисол учун ҳадисларда Байтуллоҳда ўқилган бир намоз бошқа жойларда ўқилган юз минг намоз савобига тўғри келиши айтилган.