Ассалому алайкум шайх жаноблари илмингизни Оллох зиёда қилсин.Хазрат Мен Самарканд-Тошкент йўналишида такси килишни режалаштириябман. Мени бу жараёнга кийнайдиган нарса ёки Тошкентдан ёки Самарқанддан чиқаётганда одамлар келиб пул ёки қандайдир буюмларни почта қилиб этиб беришини сўрайди ва шу олиб бориб бериш эвазига 5-10 минг пул хам беради. Мени саволим шуки агар ажал йитиб йўлда автахалокат бўлса ва шофёр бу дунёни тарк этса ва авария бўлган жойда олинган омонатни кимдир олиб кетиб қолса ёки йўқолса шу омонат кимни буёнида бўлади. Ўлган шафёр олиб бориб бериш эвазига пул олгани учун уни гарданига бўладими. Мени шу масала қийнамоқда ва такси қилмоқчи бўлсам одамлар томонидан олиб бориб беринг деган омонатни олсаммикан ёки йўқми деган савол қийнайди. Жавобингиз учун рахмат