Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маниийдан кегин тахорат синадми

15:33 / 28.08.2021 | Ясмина Кимсанова | 1820

Ассалому алайкум! Эр хотин яқинлик қилгандан кейин аёл ғусул қилиб, тахорат олиб, номозга тайёрланиб ёки номоз ўқиётган вақтида ичига тушган маний оқиб тушса тахорат синадими? Агар номоз ўқиб турган вақтида шундай бўлса номоздан туриб бошқатдан тахорат олиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад наздларида ғуслнинг вожиб бўлиши учун маний ўз жойидан шаҳват билан қўзғалиши кифоя қилади. Гарчи чиқишда отилиб чиқмаса ҳам. Шунинг учун бир киши жунуб бўлганидан кейин бироз ухлаб, ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмаса ёки бавл қилиб юбормасидан аввал ғусл қилса сўнг маний чиқса қайта ғусл қилиш лозим бўлади. Аёл киши ҳам эри билан яқинлигидан сўнг бавл қилмасидан, бироз ухламасдан, ёки ичидаги нарса тўла чиқиб кетгунича юрмасдан ғусл қилса, сўнг уни бачадонидан эрнинг манийси чиқса ғусл вожиб бўлмайди. Агар ўзининг манийси чиқса ғусл вожиб бўлади. Шунга кўра аёллар ўз манийсини яхшилаб билиб олиши лозим бўлади. Агар чиққан нарса оқ ва қуюқ бўлса эркак кишининг манийси, агар сариқ ва суюқ бўлса, ўзининг манийси бўлади. Агар ажрата олмаса, бавл қилиб ёки ичидаги нарса чиқадиган миқдорча юриб (баъзилар қирқ қадам деган) ёки бироз ухлаб, сўнг ғусл қилсин.  (Умдатул Фиқҳ, Баҳрур Роиқ, Кабирий, Фатҳул Қодир китобларидан). Бу ҳолда таҳорат синади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat