Ассалому алайкум! Бозорда савдо қиламан. Пешинга таҳорат олиб ўқиб олдим. Ҳожатга боргим келган эди, лекин яна бир оз чидаб турадигандек туюлди ва Аср вақти кирганда асрни такбирини айтиб бошладим. Санони айтиб бўлиб чидаб бўлмайдиган даражада кичик хожат қилгим келиб қолди. Шунда мен тик турган ҳолатда икки елкага салом бериб намозни тўхтатдим ва ҳожатга бориб ҳожатимни чиқариб бўлиб, таҳорат олиб келиб, такбир айтиб, аср намозини ўқиб олдим. Шу қилган ишимни ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўғри иш қилибсиз. Валлоҳу аълам!