Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқийман, ўсмир болалар билан бирга бўламан. Аввалдан шу ёшдаги болалар ўртасида жанжанлар бўлиб туради. Ҳозир ҳам мусулмон болалар ўртасида шундай ишлар бўлади. "Шефлик" талашишади. Агарда менга бир бола сўкиниб уришмоқчилигини айтса нима қилай? Уришиш истагим йўқлигини айтсам қўрқди дейишади, ваҳоланки уришсам ундайларни калтак ейиши аниқ. Мусулмонлар шундай масалада нима қилишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Сўкинса ўзини сўккан бўлади. Ундайларга эътибор бермаслик, лекин ўзини хорлатиб ҳам қўймаслик керак.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «إِنَّ مِنْ أَكْبَرِ الْكَبَائِرِ أَنْ يَلْعَنَ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ». قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ يَلْعَنُ الرَّجُلُ وَالِدَيْهِ؟ قَالَ: يَسُبُّ الرَّجُلُ أَبَا الرَّجُلِ، فَيَسُبُّ أَبَاهُ، وَيَسُبُّ أَمَّهُ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кабираларнинг катталаридан бири – кишининг ота-онасини лаънатлашидир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб киши ўз ота-онасини лаънатлайди?» дейилди. «Киши бировнинг отасини сўкади, шунда у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкади», дедилар».
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!