Савол: Ҳазрат.. Саволим, масжид ходимлари масжидга тушган эҳсон, закот ва бошқа шунга ўхшаш молиявий нарсаларни ўз эҳтиёжлари (яъни масжид ёки бошқа бир муҳтож инсонларга эмас) учун ишлатсалар бўладими?? Агар мумкин бўлса унинг адади чегаралари қай даражада булади... Саволдан мурод бир масжидда тушган ўхшаш пуллар шу масжид ишчилари ўзаро бўлиб олишар ва бу пул орқасидан ўз уйларини замонавий таъмирлар ва автоуловлар сотиб олишар экан... Шуни кенгроқ ёритиб берсангиз, чунки хар бир эҳсон қилувчи савоб умидида бўлади ва у берган нарса шу йўлларда ишлатилганини эшитса хоҳламаса ҳам кўнгли ғаш бўлади... Инша Аллоҳ биз шу жавобдан эҳсон қилиш одоблари ва эгаларини топиб эҳсон қилишни ўргансак... Олдиндан раҳмат, Аллоҳ сизни ўзи рози бўладиган бандаларидан қилсин....Жавоб (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)- Масжидга тушган пулдан сиз айтган ишларни қилишга имкон йўқ. Масжидларга у миқдорда пул тушмайди. Ишонмасангиз, истаган масжидга бориб текшириб кўришингиз мумкин. Яқинда мавлид маросими қилиб одамлардан пул жамлаган масжид одамлари икки юз минг сўм тушганини айтишди. Сиз ўзингиз масжидга қанча пул бергансиз, ўйлаб кўринг. Ўзингиз танийдиган одамлардан сўраб кўринг. Қанча пул беришган экан. Ҳозирги кунда энг камбағал муассасалар масжидлардир десак муболаға қилмаган бўламиз. Жамиятда масжидларда пул кўп бўлади деган фикр тарқалиб қолган. Одамлар топганини масжидга обориб беради, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Лекин ўша гапни айтганларнинг ўзидан, сен неча пул бердинг, масжидга, деб сўралса, мен бермаганим билан, бошқалар беради, дейди. Қани ўша бошқалар, дейилса, жавоб бера олмайди. Аниқ билганлар бўлса, чиқиб айтсинлар. Мен шахсан билган масжидларнинг кўплари электр пули ва бошқа чиқимларни одамлардан тиланиб юриб тўлашади. Тўғри баъзи бир мозори бор масжидларда бунга етарли ёки ортиб қоладиган пул бордир. Аммо ҳамма масжидда эмас. Масжидга тушган пул автоуловлар ва бошқа нарсалар учунгина эмас, имом ва ишчиларнинг маошига ҳам етмаётгани масжид қавмларига маълум. Охирги пайтда масжидга яқин йўламайдиган, масжиднинг бугунги ҳолидан бехабар баъзи кишилар сиз айтганга ўхшаш гапларни матбуотда ва турли ОАВларида тарқатмоқдалар. Бу гаплар асоссиздир. Гумон билан гап тарқатиш яхши эмас. Мен билган имом домлалар маош олишга имконлари йўқлари ҳам бор. Ўтган йили бир нечаларига мажбурий равишда энг оз иш ҳаққи белгиланди. Агар имомнинг машинаси бўлса, бошқа даромад манбасидан олиши мумкин эмасми? Масжидларнинг тафтиш ҳайъатлари бор. Тушган ҳар бир сўмнинг ҳисоби бор. Масъул идоралар ҳам текшириб туради.Сиз ўз саволингизда “бир масжидда тушган барча шунга ўхшаш пулларни масжид ишчилари ўзаро бўлиб олишар ва бу пул орқасидан ўз уйларини замонавий таъмирлар ва автоуловлар сотиб олишар экан” дебсиз. Ким ўшалар? Қайси масжиднинг одамлари? Қайси уйларини таъмир қилишибди? Қайси автоуловларни сотиб олишибди?Кўпгина масжидларда жума кунлари имом домлалар минбарда туриб, фолончи писмадон учун икки минг сўм берибди, писмадон фалон ниятда ўн минг берди..... дея бирма бир рўйхатни ўқиб ортидан дуо қиладилар. Агар бирор киши унутиб қолдирилса, дарҳол жанжал кўтаради. Ҳар бир одам ўзининг берган нарсасини суриштиради. Мен бу билан масжид ходимларининг барча фаришталар демоқчимасман. Баъзи ҳолатларда нотўғри ишлар ҳам бўлиши мумкин. Аммо масжидга тушган маблағни ўзаро бўлиб олиш, уларга автоуловлар олиш каби гаплар имкони йўқ ишлар ҳақидаги уйдирма ва бўҳтондан бошқа нарса эмас. Бундай гапларни тарқатаётганлар ўйламай нетмай хаёлига келган гапни тарқатиш ўрнига масжидга борсин. Имом, мутавалли ва бошқалар билан гаплашсин. Маошини сўрасин. Тушадиган даромадни сўрасин. Ўзидан ўзи умри бўйи масжидга неча сўм беганини ўйлаб кўрсин. Таниш билишлардан, ёр-дўстлардан, маҳалла-кўйдан неча марта ва қанча миқдорда масжидга пул берганини суриштирсин. Ундан кейин хулоса чиқарсин. Ишончим комилки, сўралганлардан кўплари, мен берганим йўқ-ку, аммо бошқалар беради, дейди. Аммо бирор кишини кўп пул берганини, масжид ходимлари ўша пуллардан замонавий уйлар қуриб, автоуловлар сотиб олганини исботлаб бера олмайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Савол: Муҳтарам УСТОЗ! Сайтда ба'зи биродарларни ҳатини о'қидим ва бу ҳатни ёзишга қарор қилдим. Эмишки ба'зи масжидларда ишловчилар одамларни эҳсонларини о'злаштираётган экан. Кечирасизлар-у, о'ша биз мусулмонларним озми-ко'пми ҳизматимизда бо'лаётган АҲЛИ ИЛМЛАР ҳолатидан бутунлай ҳабардор бо'лмаган ҳолда бундай гапларни айтиб юриш нақадар ачинарли... Мен билган масжид ҳодимлари оиласига етарли маблаг' топа олмай ҳаммадан ҚАРЗ бо'либ, атиги 40 000 со'мга 1(бир) ой ишлашларини биламан. Масжидни ташлаб кетай деса Аллоҳ :жждан ва илмини зое бо'лишидан қо'рқади, ташлаб кетмасдан бирор иш қилай деса кутилмаган пайтда ЖАНОЗА, МАРОСИМ, МАВЛИД ва ҳ.к... О'злаштиради деб мен бермасам, бошқалар бермаса ИМОМлар оиласини қандай тебратсин??? Жанозада ёки маросимда неча со'м беришимиз аёнку!!! Уларни ҳам бола-чақаси бор, болалари О'ҚИСҲИ, КИЙИНИСҲИ, ДАВОЛАНИСҲИ керак-ку!!! 40 000 со'м нимага етади!!! Аллоҳдан қо'рқайлик!!! ЖАНОЗАда ИМОМ, О'лган ОНАсини қабрга қо'я олмаганда ИМОМ, МАРОСИМда ИМОМ кераг-у, ОИЛАСИНИ НАФАҚАСИДА О'ЗЛАСҲТИРДИ-МИ??? ИНСОФ билан айтайлик исрофли ТО'Й учун миллионларга розимиз-у бечора ИМОМ озроқ пул олса (барибир ичида пушаймон, аслида бойлиги бо'лса, пул топиш МАНБАЙ бо'лса бу ишни қилмайдилар, аҳир АЛЛОҲ КАЛОМИНИ о'қишган) САЙТга чиқиб УЛАРНИ АЙБДОР ДЭБ БОНГ уриш керакми? Бир ИМОМ шу ишни қилса (САЙТда ёзишган масжид ИМОМЛАРИ эҳсонни еб юборишар экан деб) оладиган арзимас пулларидан ҳам ЖУДО қилиш керакми??? Айблари ПУЛ топишга вақтларини биз суистемол қилиб о'зимиз ечолмаган даҳмазаларимизни уларни иштирокида ечамиз деб етаклаб юриб ПУЛ тополмаётганларими? Уялишимиз керак!!! ИМОМларни 90% ночор аҳволда, ишини тайин ё'қ:Сабаби-БИЗ!!! БИЗНИНГ МУАММОМИЗ!!! Никоҳда Фалончи артистга соати учун фалонча доллар, бечора ИМОМга 10 000 со'м!!! Бу қанақаси?! СҲаҳсан мен АҲЛИ ИЛМ ва ИМОМЛАРни жуда ҳурмат қиламан! Уларни ҳақида сайтда салбий ёритиладиган саволлар билан чиқишдан барчаларимиз ҳазир бо'лайлик! Аллоҳ Уларни АЗИЗ КО'РГАНлиги учун 'ИЛМ берган!!! АЗИЗ УСТОЗ!!! Мени кечиринг, агар ноо'рин ёзган бо'лсам?! СҲу кунларда ДИЙН аҳкомларини баҳоли қудрат чин ИҲЛОС ила бизларга етказаётган ИМОМЛАРга АЛЛОҲ РОҲМАТИ, САЛОМИ, БАРОКАТИ бо'лсин!!!Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф- Баракаллоҳ! Ташаккур! Сизга Аллоҳ таоло кўп мукофотлар берсин!Жума куни ушбу маънодаги саволга жавоб бериб, кейин жума намозга бордим. Намоздан кейин имом домла ва масжид ходимларига мазкур саволнинг маъносини айтдим. Имом ва масжид ходимлари тушган эҳсонларни ўзлаштириб, ҳовли қуриб, автоуловлар олишар экан деган савол келди, дедим. Шунда мутавалли қуйидагиларни айтди: “Уйи йўқ, ижарда ўтирган имомларни ким гапиради!? Автоулови йўқ чиптага пул сўраб юрган имомларни ким гапиради?! Бизга берилган ҳар бир сўм учун тўлов қоғози ёзиб, берган одамнинг қўлига тутқазамиз. Агар буни қилмасак, балога қоламиз. Тушган пулларни маълум қисмини диний идорага ўтқазамиз. Масжид атрофидаги ёрдамга муҳтожларга имкони борича ёрдам берамиз.Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини турар жой, озиқ овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказолар. Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағни ойлик дейилмоқда ва имом еб кетди деб жар солинмоқда.Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган. Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва тўҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар, ажаб эмас.Аммо ушбу мактубни ёзган азиз биродаримиз каби ҳақиқатни тушунадиганлар кўп, алҳамдулиллаҳи! Шу билан бирга бошқаларга ҳам билдириб туришимиз керак, беодобларни одобга чақириб туришимиз керак.Марҳамат қилиб, бу борада фикр ва мулоҳазаларингизни ушбу сайтга ёзишингизни сўрайман! “Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас!”Камоли эҳтиром ила Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.