Ассалому алайкум! Яқинда хўжайинимни бир ишчилари оламдан ўтди. У аёл рус миллатига мансуб. Насроний. Ёш эди. Битта 16 ёш ўғил фарзанди қолди. Бошқа хеч қандай қариндоши, ота онаси, жигарлари йўқ. Икки хонали уйи бор. У уйга онаси ўлганидан кейин қаердандир битта “қариндоши” харидор бўлиб чиқиб қолди. Уйини сотиб пулини ўзлаштирвормоқчиди. Биз турмуш ўртоғим билан рахмимиз келди шу болага. Бировлар алдаб кетмасин, ёмон йўлга кириб кетмасин дедик. Уйимизга олиб келдик. Вояга етгунча унга хомийлик (опекунство рус тилида) қилиб турмоқчидик. 18 ёшга етса уйи хам ўзини номига ўтади. Мактабда 2 йил ўқиши бор. Ундан кейин олийгохга кириш керак. Ейиш ичиши, кийим кечаги дегандай. Шуларга қарашяпмиз. Лекин куни кеча бир имом “бекор қилибсизлар, бу иш нотўғри, юрса юраверсин ўзи” деб айтдилар. Нимагалигини тушунтирмадилар. Шунга сизларга мурожат қилган жойим. Шу ишимиз нотўғрими? Етимку у бола. Савоб иш эмасми? Илтимос батафсил тушунтириб беринглар. Нотўғри бўлса нимага нотўғри? Ўзимиз хам билишимиз керакку савоб билан нотўғри ишни фарқини. Ўзимизни илмимиз етмайди хозирча.
– Ва алайкум ассалом! Бу болага ёрдам беришингиз савобли иш. Лекин бу масалада амал қилишингиз керак бўлган шаръий ҳукмлар бор. Биринчиси бола шаръий балоғат (тушида булғанган) ёшига етганида, у етимликдан чиқади. Иккинчиси у сизга ва оилангиздаги балоғатга етган аёл қизларга номаҳрам бўлади. Шунинг учун у бола билан бирга ёлғиз қолишларингиз ҳаром ҳисобланади. Уни ёнида авратларингизни беркитиб ҳижобланишингиз фарз. Имомнинг гаплари ҳам шу нуқтаи назардан бўлиши керак. Шундай экан, имкон бўлса ўзи алоҳида уйида туриб, сизлар ёрдам бериб турганларингиз афзал. Унга яхши муомала қилиб, исломни тушунтириб, мусулмон бўлишига сабаб бўлсангизлар, жуда катта савоб иш қилган бўласизлар. Валлоҳу аълам!