Ассалому алайкум! Мен ўқув марказида инглиз тилидан дарс бераман. Инглиз тили дарси 150 минг бир ойга. 60% менга 40% ўқув марказга хар бир ўқувчидан. Бир ойда 12 ёки 13 кун дарс бўлади. Базан ўқувчилар дарс қолдирадилар. Улар қолдирган дарсга мен маошимни тўлиқ олсам (яний 60% тўлиқ) олсам. Менга халолми ёки келмаган кунларига пул олмаслигим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида ўқитган одамдан ҳақ олиниши лозим. Аммо сиз айтган ҳолда гуруҳ бўлиб бошлангани учун шартномадаги келишувга биноан икки тараф розилиги билан иш тутилади. Валлоҳу аълам!