Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Тафсири Ҳилол китобини таҳоратсиз ўқисам бўладими? Уни жуда кўп ўқигим келади. Чунки у мен яхши кўрадиган китоблардан бири.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Таҳоратли ўқинг. Савоби ва фойдаси кўп бўлади. Мусулмон одам доимо таҳоратли юришга ҳаракат қилиш керак.