Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича : Доллар кўтарилиб кетаётганини эшитиб, бўш турган 5.520.000 сўм пулимга саррофлардан 1000 доллари сотиб олдим. Ҳозир агар сўм керак бўлиб, қайта сотсам 5.700.000 сўм бўлар экан. Фойдага қолган 648.000 сўм менга ҳалолми? Кейин яна бир савол “қўлма қўл бўлиш керак” деган қоидага тушунмадим. Қандай ва кимларни қўлида қўлма қўл бўлиши керак?
Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол.
2). “Қўлма қўл бўлиш керак” дегани олувчи ҳам сотувчи ҳам оладиган ва берадиганини ўша мажлисда бажарсин. Иккисидан бирортаси насия ва кейин бериладиган бўлмасин. Валлоҳу аълам.