Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дастурхон дуоси

12:04 / 28.11.2016 | madina | 94759

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мен “муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар” китобидан Пайғамбаримиз (с.а.в) айтган дастурхон дуоларини ёдлаган эдим. «Алҳамдулиллахиллази атоъамана ва сак,она ва жаъалана муслимийн». Аммо муслимийн дан аввал «минал» деб. деярли барча китобларда «минал» сўзи йўқ экан. Қандай ўқишни маслаҳат берасизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Икки хилда ҳам ўқиш жоиз. وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا فَرَغَ مِنْ طَعَامِهِ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مُسْلِمِينَ «Сунан» соҳибларининг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомларидан фориғ бўлсалар: «Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat