Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуо ҳақида

00:00 / 08.02.2011 | eski savollar | 2364
Ассалому Алайкум Шайх ҳазратлари!Шайх ҳазратлари мен яқинда бир мақола уқиган эдим ислом узда ҳам яна бошқа жойда ҳам дуода ҳаддидан ошиш ҳақида ва яна узун дуо қилиш ҳақида,албатта ҳаммамиз суянадиганимиз ҳам сурайдиганмиз ҳам умид қилганимиз ҳам ягон меҳрибон раҳмдил Аллоҳ,сиздан суроқмоқчи булганим ,мен дуо қилиш тартибимни ёзмоқчи эдим шунда дуомда хато камчилик ёки ҳадидан ошиш дегани булса Аллоҳ юлида маслаҳат берсангиз!Қуйдагича бошлайман:Аллоҳга ҳамду сано билан,кейин пайгамбаримизга саловат,мусулмон қилиб яратганига,пайгамабаримизга уммат қилганига,танимизни саломат қилганига,нутқ бериб динимизни ургатганига,бошпана берганига ва нематларини тулиқ қилиб берганига Аллоҳга шукур айтаман,кейин узим оилам,қавми қариндош,устозларим,ота онам,уломолар,мусулмонларни аввалги охирги,билиб билмасдан катта кичик,кечаси кундузги дилимизда тилимизда қилган хато ва гуноҳларимизни кечэришини Аллоҳдан сурайман,сунг шайтондан,унинг васвасидан,турли фитналаридан,бевақт улимдан,қабр азобидан,дузах азобидан,дажжол фитнасидан,ҳаром ишлардан,ношукурлик,риёкорлик,мунофиқлик,амал қилмаслик,дангасалик,такабур манмалик,жоҳиллик,қарздорлик,ута камбагалликдан,дунёни кетидан чопишдан нафсга қул булишдан Аллоҳдан паноҳ сурайман,сунг Иймониимни мустаҳкам қилишини,1лаҳза ҳам сусайтириб қуймаслигини,офият беришни,иффатли,беҳожат ва тақводорлардан қилишини,бизни мумин мусулмон ҳолимизда вафот эттришини парвордигордан сурайман,қилаётган амалларимни хато камчиликлари булса кечириб номаи амалимни унг томон эгаларидан қилишини сурайман.Ота онам ҳақида уларга раҳм қилишни,уларни магфират қилиб уларга офият беришни,(узим бошқа давлатдаман)бориб уларни хизматини қилишни насиб қилишини сурайман,аҳлимни дуо қиламан мен ундан розиман сен ҳам рози бул деб,(фарзанд кутяпмиз иншаллоҳ)бизга солиҳ солиҳа фарзанд ато қил сен дуоларни қабул қилгувчисан дейман,2та қизим бор уларни иймони мустаҳкам,намозни қоим қиладиган,динга хизмат қиладиган бандлардан қилишини сурайман.Ва яна хонадошларими қушниларим,қариндошларимни,мусулмонларни магфират қилишни сурайман.Вазиятга булаётагн воқеларга қараб,фаластин,қиргизтондаги,ёки мисрда мусулмонларга узи мададкор булишини сурайман.Бизларни китобга сунаттга мувофиқ ҳаёт кечирадиган бандлардан қилишини,фақат Аллоҳга ибодат қилишга,фақат ундан қурқишга,фақат ундан умид қилишни,пайгамабримизга муносиб уммат булишни ва у кишини шафоатлари насиб булишни сурайман,дини исломга куч қувват беришини,одамларни ислом дини тугри тушунишларни Аллоҳдан сурайман!ва яна бир бор саловат айтиб якунлайман.Шайх ҳазралари Аллоҳ сиздан ота онангиздан,устозларингиздан рози булсин!Биз сизни оиламиз билан Аллоҳ юлида яхши курамиз!Сузларда хато камчилика булса узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat