Ассалому алайкум! Устозлар, илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Агар хуфтон намозини ўқимай ухлаб қолса ва уйғонганда бомдод намозига азон айтилган бўлса, аҳли тартиб нима қилади? Олдин бомдод намозини ўқийдими ёки хуфтонними?
– Ва алайкум ассалом! Хуфтонни ўқийди. Валлоҳу аълам!