Ассалому алайкум! Ҳозирда ҳусусий иш берувчилар ишчилар билан шартрома қилишда байрам куни дам кунлари ишлашга келишиб олишади. Эвазига ишчи қўшимча манфаат омиди. Шариат бўйича балким, келишувга биноан бу тўғридир. Лекин ишчи байрам куни ишлаб кўшимча пул олмаслиги ноинсофликмасми. Айримлар фақат ҳайит куни дам беради, мустақиллик ва бошқа байрамларда ишга чиқаришади. Эвазига ҳар доимгидек маош олишади. Лекин Ўзбекистонда байрам кунлари ишланса қўшимча пул тўланиши керакку. Саволим, ишчи ҳаққи ейилмаяптими? Ёки келишув шу деб, нима ҳам дердикми?
– Ва алайкум ассалом! Бу иш берувчи билан ишчи орасидаги келишувга боғлиқ. Келишув вақтида шариатга зид бўлмаган ҳалол ишда ўз хоҳиши билан келишган бўлса, зарари йўқ. Ишчининг ҳақи ейилмаяпти. Рози бўлмаса ҳеч ким мажбурламайди. Келишувда бўлмаса ҳам, баъзи муносабатлар билан ишчиларга дам беришиш берувчилар тарафидан мурувват қилиш бўлади. Валлоҳу аълам!