Ассалому алайкум! Устозлар, кредитга яни фоизга пул оладиган одамдан банк пулни тушириш учун дўкон билан шартномасини олиб келишни сўрайди ва дўкон билан шартнома қилиб дўконни хисоб рақамига банкдан пулни туширади ва дўкондан шартнома қилганидай таварларини олади. Саволим: шу ишда дўкончи рибога аралашиб гунохкор бўлиб қолмайдими? Олдиндан раҳмат жавоб учун
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Гуноҳкор бўлади. Агар банкдан олдиндан олиб қўйган бўлса ўша пул эвазига нарса сотишингиз мумкин. Биринчи суратда эса сиз ўша ишни яъни олишни қилишга ёрдам берган бўласиз. Валлоҳу аълам!