Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз кейинги намоз вақтига ўтиб кетса

18:53 / 27.08.2021 | Shohrux | 1557

Ассалому алайкум! Агар бирор намоз вақти тугашига оз вақт қолганда, лекин 1 ракат бўлса ҳам ўқишга имкон бўлса, нима йўл тутиш лозим? Мисол учун пешин вақти тугашига 3 дақиқа вақт бор, вақт кам бўлса ҳам кейинги намоз вақтига ўтиб кетса ҳам намозни ўқиш керакми ҳаммасини ёки қазо қилиб ўқиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезда ўқиш керак. Бир ракатини вақт чиқмасдан ўқиб олсангиз, вақтида ўқиган бўласиз.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الصَّلاَةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلاَةَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким намоздан бир ракатни топса, батаҳқиқ, намозни топибдир», дедилар».
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадисда фақат бомдод ёки аср намозлари ҳақида эмас, балки барча намозлар ҳақида сўз бормоқда. Мусулмон одам кеч қолиб қайси бир намознинг охирги вақтида бир ракат бўлса ҳам ўқиб қолса, ўша намозни тамомлайди ва ўз вақтида адо қилган ҳисобланади. Намози қазо бўлмайди.
Баъзи кишилар намоз вақти кеч бўлиб қолса, кейинроқ, бемалол, қазо қилиб ўқиб оларман, деб бепарволик қиладилар. Бу мутлақо нотўғридир. Мусулмон киши умуман намозни қазо қилмаслиги керак. Бир вақт қазо бўлган намознинг гуноҳини ювиш қанча қийин-ку! Шунинг учун охирги вақтида бўлса ҳам, биргина ракатига илашиб қолса ҳам ҳаракат қилиш керак. Бундоқ рухсат берилиши ҳам биз бандалар учун айни меҳрибонликнинг ўзидир. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat