Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳга ҳамд, Расулига (с.а.в) саловоту саломлар бо'лсин. Ассалому алайкум жонкуяр узтоз. Аллоҳ соломатли узоқ умур берсин ва режалаштирган ишларизни амалга оширсин! Аввалам бор хатимдаги ҳар қандай камчиликлардан ва сиз учун энг керакли бо'лган вақтиздан олганим учун узр со'райман! Ҳазрат ман сизнинг Ақида илми, Ма'навий Жиноятлар, Ҳикматли дунё , Илм ва Ҳадис , Тафсир, Турли динлар, ВАСАТИЙА, овозли тасмаларингизни деск ва флешкалардан эшитиш учун танишларимдан о'з копютеримга кучириб олган эдим. Юқоридагиларни кучирган пайтимда " Муаллифнинг руҳсатисиз нусха ко'чиришнинг барча турлари,иқтибос олиш ва сотиш шар'ан ҳаром қонунан ман этилади " деган ҳукумнинг борлигидан хабарим ё'қ эди. Бахтиёр оила, Ал Адабул Муфрад, Нубуват хонадон ходимлари, Руҳий тарбия овозли тасмаларизни ко'чириб олганимда эса хабарим бор эди.Ман буларни ҳеч бирини сотмаганман фақат о'зимга эшитиш учун олгандим. Бу нарсаларга анча булди. Ман гуёки бир ботқоқга ботиб қолганга ухшайман о'зимни ундан тозалаб тикламоқчиман, лекин иродам этишмаяпти, шунинг учун аввалги қилган гуноҳларимни то'г'ирлашга имкон қадар уларни такрорламасликка ҳаракат қилмоқчиман. Ҳазрат бу нарсалрни сиздан рухсат олмасдан қилганим учун энди уларни о'чириб ташламоқчиман.Ҳазрат сиздан утиниб со'райман мани кечиринг , рози бо'линг ва ҳаққизга тажоввуз қилган бо'лсамда сизнинг дуоингизга жудаям муштоқман! Аллоҳ сиз ва аҳлиздан рози бо'лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Буни эгаларидан сўранг. Дискларга ким чиқаргани ёзиб қўйилган. Диний кўмитага рухсат олиш учун пулни, солиқни ва бошқа сарф харажатларни ўшалар тўлашади.