Ассалому алайкум! Минг бир хижолат билан ёзмокдаман, 25 ёшдаман уйланишга фарзандли бўлишга куркаяпман негаки ёшлигимда отамга қўл кўтарган фарзандман. Отам доим ичардилар, бизни тарбиямизгаям оилагаям мухабатсиз инсон эдилар, мен 11-14 ёшлар орасида эдим онамни урардилар, мен эса химоя қилиш мақсадида отамга қўл кўтарганман, отам хам отасига бир неча бор қўл кўтарганлар ёшлигимиздан кўп кўрардик, отам охир оқибатда ичкилик орқасида жигар цирроз кассаллигидан ўтиб кеттилар, шундан кейин оиламизга барака кирди хаммаси жойига тушди, хозирда Алхамдулиллах иймон исломни англадим ибодатдаман ва ўша кунларни эсласам ўзимдан нафратланаман минг азобдаман, барибир отамга қўл кўтаришим хатолигини энди англаяпман. Агар хозирдаги ақлим бўлганда аниқ отамга бунақа ахмоқона ишни қилмасдим, эртага фарзандим хам мени шу ахволга солишидан катта хадикдаман....
– Ва алайкум ассалом! Қилганингизга тавба қилинг, имкон борича отангизни номидан кўп садақалар қилинг. Аллоҳдан яхшиликни умид қилиб уйланинг, фарзандларингизга шариатни ўргатинг. Шунда фарзандингиз сизни шариатга мувофиқ эҳтиром қилиб эъзозлайдиган бўлади. Валлоҳу аълам!