Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ хақида

09:23 / 28.08.2021 | Z M | 1796

Ассалому алайкум! Бир саволда укиб колдим аёли жавобимни беринг деса эри жавобингни бердим деса талоқ тушади дебсизлар. Мен хам ёшлик қилиб эрим билан келишолмаганимда жавобимни беринг деган эдим эрим хазиллашиб бугун кеч бўлди эртага бераман деб айтган эдилар. Мен талоқ тушунчасида айтмаган эдим. Хозир менга талоқ тушганми тушмаганми? Бундай воқеа 2-3 мартта бўлган, аниғини эслолмайман. Агар талоқ тушган бўлса 3 талоқ тушган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқ сўраганда “бердим” деган гап билан “бераман” деган гапни орасида катта фарқ бор. Биринчисида ўтган замон сийғаси билан айтилгани учун тушади, иккинчисида келаси замон ёки ваъда бергани учун тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat