Излаш хизматида фақат кўз шифокорининг кўзойнак сотиб олиш тўғрисида шунга ўхшаш саволи бор экан. Мен шифокор бўлиб ишлайман. Ҳозирги кунда тиббий хизмат кўрсатиш турлари кўпайиб кетиб, айрим тиббий текширув усуллари мавжуд бўлган. Шахсий тиббий муассасалари шифокорлар билан келишган ҳолда, шифокор юборган беморни текширув усулидан тушган пулдан маълум қисмини, ушбу текширувга юборган шифокор учун ажратиб беришмоқда. Яъни, шифокор бемор юборади, муассаса устама пулини шифокорга беради. Баъзан бу ҳолат айрим шифокорлар учун қўшимча даромад мақсадида хизмат қилмоқда. Саволим шуки, шундай тарзда ҳамкорлик қилиш дурустми?