Ассалому алайкум! Бир кун олдин аср вақтида жунуб бўлиб қолдим. Бавл қилиб, ғусл олдим. Асрни ўқидим. Кейин шомга таҳорат олишда қарасам яна суюқлик келган екан (ҳеч қанақа шахватсиз). Асрдаги жунубликни давоми еди деб ўйлаб, фақат таҳорат қилиб шомни ўқидим. Хуфтонда ҳам қараганимда пок едим (тўлиқ аминмасман, лекин шахватни келтирадиган ҳеч нарса қилганим йўқ еди). Бомдодга туриб қарасам еса қуруқ доғни кўрдим, бу ҳам кечаги жунубликни асоратларидан дедимда, бавл қилиб юборганим учун ғусл манга вожибмас деб, фақат таҳоратни ўзи билан бомдодни ўқидим. Лекин киши уйқудан уйғонганда кийимида бунақа нарсаларни кўргани учун ғусл қилиши керак. Ғусл қилганимда бомдодни ўқишга улгурмасдим ҳам. Шунда атайин нопок ҳолда ўқиганим учун кофир бўлиб қолмадиммикан?
– Ва алайкум ассалом! Докторларга ўша чиққан нарсани текширтиринг. Агар шамоллаш сабаб чиққан ажралма(выделения) бўлса таҳорат олсангиз бўлади. Ундай бўлмаса уйқудан тургач намлик ёки бирор нарса чиққанлигининг асоратини кўрсангиз ғусл қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!