- Ва алайкум ассалом! Бу, ейиш ва яшашда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилмаслигимиздадир. Намоз ва рўзаларни қандай адо қилишни таълим берганларидек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланиш ва қайси таомларни ейиш ва қандай яшашни ҳам кичик элементларигача тўлиқ таълимини берганлар. Биз эса у таълимотларни қўйиб бизни ҳаётимиз ва соғлигимизга хавф солувчи таълимотларга эргашаяпмиз. Тамаки истеъмолга осон шаклда сигарет тарзда пачкаланган ҳолга келтирилгач медицинада соғликка энг хатарли нарсага айланди. Ваҳоланки бу ҳолга келмасдан олдин ҳам банги кишилар уни истеъмол қилишган, аммо бу даражада зарар кўришмаган. Худди шунингдек уламолар “Инсондаги шакар миқдори меъёрида туриши учун меваларни танаввул қилишдан ҳосил бўлгани ўзи кифоя қилади. Ундан ташқари истеъмол қилингани зарарли. Қонда захарни кўпайтиради” дейишган. Оддий ўлимтик ҳайвон бутун қондаги ифлос нарсаларни ўзида олиб қолиши ва унинг гўштини истеъмол қилган инсон тинмай касалликка учрашини оят, ҳадислар ва замонавий фан билан исбот қилинган. Афсуски ҳозирда диёнатсиз инсонлар халқимизга эшак гўшти, ҳаром ўлган мол-қўйларни едираётганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Суннатни маҳкам ушлаб, Ислом таълимотларига амал қилганлар юртида табибларга иш бўлмаган. Ҳозир ҳам унга амал қилаётганларни қарасангиз 80-90 ёшда ҳам фарзанд кўришмоқда. Суннатга амал қилишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар бир суннатларини маҳкам тутиш керак. Бу борада “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг 16-жузи “Таом ва шароб”дан ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!