Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда иссиқ бўлгани учунми бурним кўп қонаябди. Тахорати бошлаганимда ёки тугатганимда кўпинча бурин қоқишда. Яна янгитдан бошлаябман, мен кўпинча жамоат билан олди қаторда ўқишга инталаман. Аллоҳга шукур хали бирон марта намоз вақтида қонамади. Агар Аллоҳ кўрсатмасин агар фарз намоз вақтда қонаб кетса нима қилай? Чиқиб кетай десам ортимдегиларни намози бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ортингиздагиларни намози бузилмайди. Узрли одам жойини танлаб туриши керак. Валлоҳу аълам!