Ассалому алайкум! 1). Биз ишхонада жамоат бўлиб намоз ўқимиз. Имомликга тажвиди бор хамкасбимиз чиқадилар. Улар намоз ўқиётганларида доимо бир неча бор тамоқ қирадилар. Биз билмаймиз узрлими ёки узрсиз. Назаримда одатга ўхшайди. Ушбу ўқиётган намозимиз бузилмайдими? 2) Имомликга уйланган одам ўтса савоби 70 баробар кўпроқ деб айтишади. Шу тўғрими. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ қилаётган ишларизни ҳайрли қилсин.
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша кишининг ўзидан сўраш керак. Агар узрсиз бўлса, намоз бузилади.
Узрсиз томоқ қириш.
Мажбур бўлиб ёки овозини яхшилаб олиш учун томоқ қирган кишининг намози бузилмайди. Аммо узрсиз икки ҳарф миқдорида овоз чиқариб томоқ қириш намозни бузади. («Кифоя» китобидан).
2). Бундай гап йўқ. Шу маънодаги ёлғон ҳадис шиаларда бор. Уйланган кишининг намозга ўтиши борасида, имомликнинг асосий шартлари намознинг аҳкомларини яхшироқ билгани, тиловатда тажвиди яхшироғи, тақводорроғи, ёши каттароғи, аҳлоқи гўзалроғи каби васфларда бир неча кишида тенг бўлиб қолса, уларнинг уйлангани ўтади. Шу ҳолатдагина уйланган кишининг имомлиги афзал бўлади. Валлоҳу аълам!