Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон жавобини айтаётганда саловот хам айтиладими?

16:18 / 04.12.2018 | Muhammad Yusuf | 12581
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, муаззин азон айтаётганда пайғамбаримиз исмлари зикр қилинганларида азонни эшитиб жавобини айтиб турган инсон саловот айтиши керакми ёки муаззин кетидан қайтаргани кифоями?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айтиши керак дейилмаган. Охирида дуодан олдин айтиш тўғрисида ҳадисда келган. 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قاَلَ: إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَزَادَ غَيْرُ الْبُخَارِيِّ: ثُمَّ صَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ اللهَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ  

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бухорийдан бошқалар:
«Сўнгра менга саловот айтинглар. Чунки ким менга бир саловот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн саловот айтади. Кейин менга василани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан фақат бир бандагагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга василани сўраса, у шафоатга сазовор бўлур»ни зиёда қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Муаззин қайси лафзни айтса, азонни эшитувчи ўшани такрорлаб туриш лозимлиги.
2. Азондан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш лозимлиги. Бу саловот қайси сийға билан бўлса ҳам бўлаверади. Фақат у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом маъноси бўлиши зарур.
3. Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтса, Аллоҳ унга, албатта, ўн саловот айтиши. Аллоҳнинг бандага саловот айтиши – раҳмат юборишидир.
4. Азондан ва саловотдан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Василани сўраш кераклиги. Уни қандай қилиб сўраш кейинги ривоятда келади.
5. «Васила» жаннатдаги бир манзила – мақом эканлиги.
6. Аллоҳ томонидан Василанинг фақат бир бандага берилиши.
7. Василага энг яқин зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликлари.
8. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Василани сўраса, у зотнинг шафоатларига мушарраф бўлиши.
Демак, азонни эшитганимизда муаззин нима деса, шуни қайтариб туришимиз лозим. «Ҳайя ъалас-солаҳ» ва «Ҳайя ъалал-фалаҳ» дейилганда нима айтилиши қуйида баён қилинади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat