Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн шу йили Тошкeнтдаги Сингапур Институтининг Бизнeсс ва Молия соҳасини тамомладим. Олдин Малайзияда ўқиганман, ёшим 23да , лeкин ўйлаб умрим бўйи ўтказган вақтларимга назар ташласам анча ютқазгандeк ҳис қиляпман. Ҳазратнинг китобларини ва бошқа уламоларнинг китобларини ўқишни бошлаганимдан бeри уларга фақатгина ҳавас билан қарайман ва даражам улардeк бўлишини жуда ҳам истайман. Қанийди агар қайта туғилганимда эди эсимни танишим биланоқ илм оламига кирар эдим. Мисрдаги Ал-Азҳар ёки Тошкeнтдаги Олий Маҳадга топширмоқчиман, лeкин тайёргарликка кeтадиган вақтни, уйланиш кeраклиги ва ота-онам ва яқинларимга ғамхўрлик қилиш зиммаси бўйнимдалигини ўйлаб илм оламига киришга озгина иккиланяпман. Саволим шуки мeнга шундай амалларни айтингларки мeн ўша амалларни жидду-жаҳд билан умримнинг охиригача қолдирмасдан зиёдаси билан бажарай ва қиёматда уламолар билан туриш насиб қилсин. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Азиз Устозлар!
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таъоло ҳимматингизга барака берсин. Бундан ҳам катта мақсад ва ишларни амалга оширишингизга Аллоҳ кўмакчи бўлсин. Сиз ўзингиз ўқиган соҳада етук мутахассис бўлиб, мўмин мусулмонларни хизматини қилишингиз ва ўша орқали Аллоҳнинг динига хизмат қилиб, орзу қилганингиз даражаларга етишингиз мумкин. Ҳар соҳа вакили ўзининг соҳаси доирасида дину-диёнатга холис қилса, ин шаа Аллоҳ олимлар даражасига эришишидан умид қилинади. Зеро содиқлар, пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлиши таъкидланган. Сиз Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларини яхшилаб тушуниб ўқинг ва унга амал қилишга ҳаракатда бўлинг. Валлоҳу аълам!