Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрим, Никох, талоқ

14:50 / 22.12.2022 | Гуландом Рузметова | 983

Ассалому алайкум! Мени эрим конуний ажрашган, лекин талок бермаган. Бирга яшамаётганимизга 4 йил булди. Яни якинлик йуклигига 4 йил булди. Якинда эрим телефон килиб гаплашиб олишимиз керак алимент масаласида деди. Учрашганда сен халиям мени никохимдасан. Сен билан 4 йил бирга булмаган булсак хам, сени жавобингни бермаганман. Талок бермаганман деди. Сен хотинлик фарзингни бажар яъни мен билан якинлик килишимни суради. Биз хали эр хотинмиз деди. Уртамизда никохимиздан бир углимиз бор. 5 ёшда. Мен эса гунох булади. Ахир 4 йил бирга булмадик, конуний ажрашгансиз дедим. Заксдан туширганман,лекин шаърий никохимдасан деди. Мен бир имом домладан масжидгами бориб сурайлик, ойдинлик киритайлик гунох булади, зино булиб колмасин деяпман. Мен нима килай бир тарафда оиламни саклаш учун кунсам гунохкор буламанми. Уртада фарзандим бор. Ёки бошкатдан никох укитиш керакми? Лекин эрим конуний ажрашганлари билан, талокга якин келадиган биронта гап гапирмаганлар. Мен нима килай оиламни саклаш учун?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак.  Чунки суд ЗАГСни кесаётган вақтда айтилган гаплар ва эрингизни ниятига қараб бўлади. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat