Ассалому алайкум! Хитойдан пластик буюмлар олиб келиб бозорга сотяпман шуни қутисини устида аёл кишини елкаси очиқ сурати бор экан. Шу суратига уни сотиб олган ҳар бир ҳаридорни кўзи тушиши мумкин уни сотиб топган пулим харом бўлиб қолмайдими ва гунохкор бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Пулингиз ҳаром бўлмайди. Аммо имкон бўлса ўша расмни олиб ташлаб сотинг ёки хитойга буюртма беришда расмини ўзгартириб чиқаришини сўранг. Валлоҳу аълам!