Ассалому алайкум! Мен ўқишда ўқийман. 5 вақт намоз ўқиб келаси давр ичида давлат органи ишига ўтсам намоз ўқишни ташлашимга тўғри келади. Бу гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқишни ташлашга тўғри келади деб ким айтди? Сиз ҳозирдан бундай ўйламасдан иккисини ҳам уддасидан чиқаман деб айтинг. Намозни ташлашга узр бўладиган сабаб йўқ. Валлоҳу аълам!