Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ қилаётган хизматларингни чиройли мукофатласин. Мен Россиянинг Иркутск шаҳарида истиқомат қиламан. Бизда оғиш ёпиш (ифтор) вақти соат 2:49 да мен саҳарлик вақтини 1 соат ўтқизиб юборибман. Уйғоқ эдим ўтиб кетибди сезмай қолибман. Шунда ҳеч нима тановвул қилмасдан дуо қилиб олдим. Саҳарлик вақтидан кейин бирор нарса еб-ичиб қўйдимми деган шубҳам бор. Шунга нима қилсам тўғри бўлади? Кун бўйи рўза тутиб юрдим кўнглим ғаш бўлиб қолди.
Ва алайкум ассалом! 2:49дан кейин бирор нарса еган бўлсангиз, ўша куннинг рўзасини қайта тутиб берасиз. Еган-емаганингизда иккилансангиз, эҳтиётини олиб, бир кун қазо тутиб беринг. Валлоҳу аълам!