- Бу каби гаплар жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Бу тоифанинг илмсизлари турли гапларни аввалдан гапиришиб келади. Аммо бу кабисини эшитмаган эдик. Қандай қилиб, шайх муриднинг оғзидан гапириши мумкин? Бу каби гапларни фақат ақлини ишлатмаган одамларгина гапириши мумкин. Жазба масаласи ҳам шу каби. Бу нарсаларни одамларга тушунтириш, тасаввуфга доғ тушираётган мурид ва ашйхларни шарманда қилиш керак.