Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Менинг навбатдаги саволим Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан келган икки ривоят ҳақида.1.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам таом тановул қилаётганларида чап қўлимни ишлатмайман деган эканлар.2.Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтиб қолдирган яна бир ривоятга кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам яхши кўриб еган таомлари ҳурмо билан бодринг бўлган экан. Шу ривоятда айтилганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ўнг қўлларида ҳурмони, чап қўлларида эса бодрингни ушлаб турган эканлар.Ҳурматли ҳазрат, шу маълумотга асосланиб қандай йўл тутган маъқулроқ?Чап қўлда таомланиш мумкинми ёки ўнг қўлдами?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Албатта, ўнг қўлда таомланади. Аммо ёрдам тарийқасида чап қўлни ишлатиш мумкин бўлади. Мисол учун нон ушташи, қўшт тўрғаш ишларида. Баъзилар айтаётганидек, чойнакка чап қўли тегса, чой макруҳ бўлиб қолмайди.