Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Франшиза бизнеси

11:15 / 13.12.2020 | G'ayrat | 21124

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва боракатуҳу. Аллоҳ таоло қилаётган ишларингдан рози бўлсин. Мени саволим Онлине бизнес яъни Франшиза бизнеси ҳақида! Мен 1000дан ортиқ ҳар хил соҳадаги дарсликларни сотаман, уларни ичида хозиргача динимиз тақиқлаган, динимизга зид келидигон соҳани кўрмадим. У дарсликларни кўпини Ёу Тубе ва бошқа ижтимоий тармоқлардан ҳам топса бўлади, бу соҳаларни ҳаммаси ижтимоий тармоқлардан битта жўйга тўпланган. Битта дарсликни ичида видео дарсликлар, текслар ва расмлар билан тушунтирилган. Жуда қиммат дарсликлар ҳам арзон нархда жўйлаб қўйилган. Бу дарсликларни битта жўйга тўплаб сотиш фирибгарлик бўлиб қолмайдими, лекин кўпчилик манфаатдор бўляпти ва ўзига ёққан соҳани ўрганиб пул топаётганлар ҳам оз эмас! Масалан дастурчилик, график дизайнер, сайт яратиш, пишириқлар, тўқимачилик ва ҳар хил мастер класслар ва шунга ўхшаш соҳалар. Ҳамма ўзи ҳохлаган соҳа билан шуғулланади. Мен шу дарсликларни сотиш билан шуғулланаман. Франшиза бизнесига қўшилишнинг нарҳи 150минг сўм. 150минг сўм тўланса биз уни бизнес гуруҳимизга қўшамиз ва фўйдага киргунича унга ўргатамиз, яъни унгаҳам Франшизани, дарсликларни қандай қилиб сотишни ўргатамиз. Мен кунига 150-300минг сўм пул топаман, гуруҳимизда бир кунда 1млн сўмдан ҳам кўп пул топидигонлар бор. Мен битта одамга сотсам 150, икта одамга сотсам 300минг, бу пуллар жудаҳам осон қўлга киритиляпти, ҳечқандай қийинчиликларсиз! Қалбимда шубҳа бор, бу иш халолмасдек туюляпти. Манашу қилаётган ишимиз ва топаётган пулларимиз халолми? Бу берган саволимни жавобини шу иш билан шуғулланаётган жуда кўпчилик ўқийди, илтимос тўлиқроқ жавоб беришларингизни ҳурмат билан сўраб қоламан! Аллоҳ таоло ҳаммаларингдан рози бўлсин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва боракатуҳу!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat