Ассалому алайкум! Ҳозирда жуда кўп одамлар телеграмларига турли хил диний сўзларни ёзиб олади. Ўзларининг никларига (номларига) Алҳамдилуллаҳ, Аллоҳу Акбар, Муҳаммаднинг уммати ва шунга ўхшаш сўзларни ёзиб оляпти. Ман уларга барака топгур ўзингни исмингни ёзиб ол десам улар унча парво қилишмайди ва шу ишни қилишаверади. Бу иш жоизми? Нима қилган афзал. Яна биттаси, БИО сига «Сизга кимман билмадиму роббимга суюкли бандаман!☝️» деб ёзиб олибдими, шундай қилиш ҳам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Мўмин киши ақлли, фаросатли бўлиши керак. Ҳар бир ишига охиратда жавоб беришини билган одам ёзган ёзувини маъноси, қаерга ёзса бўлади қаерга ёзса бўлмаслигини билиши лозим. Шу каби гапни ҳам билиб жойида гапиради. Сиз айтган ҳолатлар илмсизлик сабаб бўлади, сиз хатони одоб билан тушинтириб насиҳат қилсангиз, у одам шунда ҳам эътибор бермаса унда сиз зиммангиздаги мўмин киши насиҳати вазифасини адо қилдингиз қолганига эътибор берманг. Валлоҳу аълам!