Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба

09:00 / 21.06.2021 | Хайриддин Хайруллаев | 1283

Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Адашмасам,17 ёшимда бир хато қилганман. Уша вақт менга флешка керак эди. Бир бегона инсонни флешкасини ўғирлагандим. У инсонни танимасдим. Орадан анча вақт ўтди. Пул топиб ўша инсонга агар рози булса флешка олиб бераман ёки пулини бераман- деб ният қилдим. Мана орадан шунча йил ўтдики ўша инсонни учратмадим. Энди нима қилай? Нима қилсам бу гунохим бутунлай кечирилади? Эхсон қилиб шу инсон хақига дуо қилайми? 2. Мен хозиргача бир нечта сим карта ишлатганман. Одатда сим картам қарзга чиқса базан тўлаёлмагандим. Шунинг учун ўша сим карталаримни йўқ қилгандим. Ўша сим карталар куйиб кетганди. Бир куни компанияга бориб уларга тушунтирдим. Ўша қарзларимни тўлайман-дедим. Улар йўқ шартмас дейишди. Сим карта куйиб кетгандан сўнг малум муддатдан кейин яна сотувга чиқишини айтишди. Энди бу гунохларимни қандай ювсам булади? Кимдан қарзим бўлса узишни хохлайман. Ярим йил бўлди намоз ўқияпман. Аллоҳ айтган фарзларни, ўзаларни адо этяпман. Ҳар куни истиғфор айтаман. Умуман, энди Исломга тўлиқ амал қиляпман. Холис ниятим Аввало Аллоҳ мендан рози бўлиши. Бандалардан қарзимни узишни хохлайман. Бандалар олдида хам Аллоҳ олдида ҳам юзим ёруғ булишини истайман. Мақсадим Аллоҳнинг фазли,офияти ва Расулуллоҳнинг шафоати.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Савоб умид қилмасдан унинг номидан эҳсон қилинг.

2). Ўша компанияни битта сим картасини олингда ичига ўша қарз пулларни солингда ишлатмасдан ташлаб юборинг. Шунда уларни ҳисобида қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat