Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мушугимни чатиштириб ҳақ олиш

17:46 / 21.09.2021 | Shahzoda | 3202

Ассалому алайкум! Мени мушугим зотли. Бирон бир зотли мушукка чатиштиришга берсам ёки қўштирганимга пул олсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْبِ الْفَحْلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ҳайвоннинг қочириши (учун ҳақ олиш)дан наҳий қилдилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Жоҳилият пайтида урғочи ҳайвонларни қочириш учун қўшиб қўйиладиган эркак ҳайвонлар учун ҳам ҳақ олишар эди. Бу иш номаълум нарсага ҳақ олиш бўлганлиги учун Исломда бекор қилинди. Ундай ҳайвонларни урғочи ҳайвон қочириб олингунча вақтинчага, бепул бериб туриш тавсия қилинди. Демак, мазкур нотўғри йўл билан мол касб қилиш ҳам жоиз эмас. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat